“Юве” юлдузи Дибала Барселонага келди 

  • 25 Feb 11:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала Туриндан Барселона шаҳрига келди. 27 ёшли ҳужумчи бу ерда таниқли жарроҳ Рамон Кугат кўригида бўлади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, аргентиналик ҳужумчи жароҳатидан тиклана олмаяпти. Унинг оёққа туриш жараёнида ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Бу ҳолат “Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирлони ҳам хавотирга солмоқда.Рамон Кугат Паулони тиббий кўрикдан ўтказади ва у футболчининг тиззасини операция қилиш керак, деган қарорга келса, ҳужумчи яна маълум муддат футболдан узоқда қолади.

Дибала 10 январь куни  А Сериянинг 17-турида “Сассуоло”га қарши ўтказилган баҳсда жароҳат олиб, ўйинни эрта тарк этганди. Пауло Жорий мавсумда 16 та учрашувда рақиблар дарвозасига учта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Comments

You must be logged in to commet!